Қашқадарёда юк машинаси автоҳалокатга учради

Қашқадарёда юк машинаси автоҳалокатга учради

Кеча, 8 февраль куни соат 23:30 да Деҳқонобод туман Фавқулотда вазиятлар бўлимининг навбатчи-диспетчерлик қисмига М-39 йўлининг “Истиқлол” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида “МАН” юк автомобили ағдарилиб кетгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати ёзмоқда.

Соат 23:35 да воқеа жойига борган қутқарувчилар, ИИБ, ЙҲХ ва тез тиббий ёрдам ходимлари ёрдамга киришди.

Аниқланишича, Сурхондарё вилояти Қумқурғон туманида яшовчи фуқаро Б.Х. 110 тага яқин оғирлиги 50 кг бўлган пахта толаси ортилган юк автомобилини Андижон вилоятига қараб бошқариб кетаётганда йўлнинг қарама-қарши йўналиши бўйича ҳаракатланаётган енгил автомашинанинг ёритиш чироғи унинг кўзини қамаштирган. Юк машинани йўл четига олишга уринган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машинани ағдариб юборган.

“Енгил тан жароҳати олган ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатилди. Содир бўлган ҳолат 02:12 да тўлиқ бартараф этилди. Воқеа натижасида оғир тан жароҳати олиш ва вафот этганлар йўқ”, — дейди капитан Ўткирбек Юлдашев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!