Қашқадарёда қонун посбонига 6 000 000 сўм таклиф қилишди

Қашқадарёда қонун посбонига 6 000 000 сўм таклиф қилишди

Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходими, 2020 йил 03 февраль куни туман ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда ўзининг иш юритувида Касби тумани “Хўжахайрон” маҳалласида яшовчи фуқаро 34 ёшли С.Х.нинг уйидаги сомонхонасида ноқонуний равишда қўлбола усулда ясалган жувоз ускунасини ўрнатиб пахта чигитидан ёғ ва шрот еми ишлаб чиқараётганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳужжатлари борлигини, текширув жараёнида С.Х. ундан ўзига нисбатан қонуний чора кўрмаслик ва жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилишини сўраб, эвазига жами 6.000.000 сўм миқдорида пора таклиф қилаётганлигини билдириб, С.Х.га нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Шу билдиргига асосан 2020 йил 03 февраль куни соат 21-35 да ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Касби тумани бўлими ва Касби тумани прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Х. пора сифатида таклиф қилган жами 7.500.000 сўм ва 200 АҚШ долларини ходимнинг хизмат хонасида унга бераётган вақтида далилий ашё билан ушланган ва пуллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Касби туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!