Қашқадарёда "маст" фуқаро дамас машинасини олиб қочди

Қашқадарёда "маст" фуқаро дамас машинасини олиб қочди

Қашқадарёда 2021-йил 30-ноябр куни 29 ёшли Т.М. Қашқадарё вилояти “102” рақамига қўнғироқ қилиб, унда шу куни соат 20:50 ларда, ўзига тегишли бўлган оқ рангли “Дамас” русумли автомашинасида Китоб тумани «Х.Дўстлиги» маҳалласи ҳудудида жойлашган дорихонага келиб, автомашина эшикларини қулфланмасдан ва калитини ўт олдириш жойида қолдириб, 1-2 дақиқага кириб кетганлигидан фойдаланиб номаълум шахс автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, жабрланувчига тегишли бўлган “Дамас” русумли, автомашина Китоб тумани «Х.Олимжон» маҳалласи ҳудудида ушланиб, транспорт воситасини 42 ёшли Э.Н. спиртли ичимлик ичган ҳолатда бошқариб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Э.Н.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!