Қашқадарёда дори-дармон ва тиббиёт буюмларини қиммат нархларда етказиб бериш ҳолати аниқланди

Қашқадарёда дори-дармон ва тиббиёт буюмларини қиммат нархларда етказиб бериш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.” МЧЖ раҳбари Б.Ф. ва бошқалар 2020-2021 йиллар ва жорий йилнинг апрель ойига қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига дори-дармон ва тиббиёт буюмларини белгиланган 15 фоиз устамадан ортиқча нарх қўйиб етказиб берганликлари оқибатида, жами 2,3 млрд сўмни ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!