1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.З. “Зиёкор” МФЙ ҳудудидаги хонадонда 219,9 млн қалбаки акциз маркали сўмлик қўлбола усулда тайёрланган 6 556 дона алкоголь маҳсулотлари ва 216,2 млн сўмлик 7 420 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
2️⃣ Департаментнинг Китоб тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.И. “Истиқбол” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, яширин цехдан 137 000 дона қопқоқ, 2 200 литр спирт, 8 100 дона қалбаки акциз марка ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Тадбир давомида фуқаро Ш.И.нинг “Тутзор” МФЙ ҳудудидаги онасининг хонадонидан 2 021 дона алкоголь маҳсулотлари, 3 197 дона қалбаки акциз марка ва 180 литр спирт ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Таъминотнинг қисқариши Саудия миллий нефть компаниясининг Ҳўрмуз бўғозидаги вазият туфайли Осиё учун нархларни рекорд даражага кўтарганидан кейин содир бўлди.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди. Ҳодиса Пасахе шаҳри ҳудудларидан бирида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўйини давомида содир бўлган.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.