Қашқадарёда 1905 кг истеъмолга яроқсиз гўшт ёқиб юборилди

Қашқадарёда 1905 кг истеъмолга яроқсиз гўшт ёқиб юборилди

Қашқадарё вилояти ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари соҳавий хизматлар ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда, фуқаролар томонидан 6 та ҳолатда жами 1905 кг ветеринария лаборатория экспертиза хулосасига асосан истеъмол учун яроқсиз деб топилган гўшт ва гўшт маҳсулотларини вилоятимиз ва Республикамизнинг истеъмол бозорларига чиқишини олди олиниб, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг масъул ходимлари иштирокида тегишли тартибда ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Бундан ташқари, 5 ой давомида ветеринария-санитария тартиб қоидаларини бузган 327 нафар фуқарога нисбатан ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, 15.888.500 сўм миқдорда жарима қўлланилди.

Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан профилактик тадбирлар давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!