Қашқадарёда 136 нафар эҳтиёжманд талаба хотин-қизнинг шартнома пули тўлаб берилади

Қашқадарёда 136 нафар эҳтиёжманд талаба хотин-қизнинг шартнома пули тўлаб берилади

Қашқадарё вилоятида яшовчи 136 нафар эҳтиёжманд талаба хотин-қизнинг шартнома пуллари тўлаб берилади. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизматига таягиб "Дарё" хабар берди.

Билдирилишича, Муроджон Азимов эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қарор қабул қилган.

“Қарорга кўра 136 нафар талабанинг олий ўқув юртларида ўқиши учун шартнома пулини тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан қопланади. Бу қарор ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшлар учун катта имкониятлар яратади. Кўплаб талаба қизлар молиявий қийинчиликлар сабабли олий таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин эди, лекин вилоят ҳокимининг бу ташаббуси уларнинг келажакда юқори малакали мутахассис бўлишлари учун йўл очади”, дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.

Аниқлаштирилишича, маблағ вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил захира маблағлари ҳисобидан қопланади.

“136 нафар талаба қизларнинг шартнома суммасини тўлаб бериш билан боғлиқ харажатлар учун вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармасига 698 миллион 185 минг сўм маблағ ажратилади”, дейди масъул.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!