Қандай иловалар смартфонингиз ишлашини секинлаштиришини биласизми?

Қандай иловалар смартфонингиз ишлашини секинлаштиришини биласизми?

НАФИ таҳлилий маркази, “Рақамли фуқаро” платформаси мутахассиси Владимир Гриценко смартфоннинг ишлаш муддатини қисқартириши мумкин бўлган дастурларни санаб ўтди. 

Гриценкога кўра, Android қурилмаларида ишлаб чиқарувчи томонидан олдиндан ўрнатилган дастурлар, шунингдек, турли хил антивируслар ва тозалагичлар тизимни секинлаштириши мумкин. 

Мутахассис ишлаб чиқарувчи томонидан яратилган веб-браузерлардан кўра, анъанавий веб-браузерлардан фойдаланишни тавсия қилган. 

Мутахассис Facebook, YouTube ва Instagram дастурлари, шунингдек, фотосуратларни синхронлаштириш, тизимнинг захира нусхаси каби сабаблар ҳам смартфоннинг секин ишлашига сабаб бўлишини айтган. 

Яхшиси, бу ҳолда уларнинг енгил ёки мобиль версияларидан фойдаланиш керак, дейди Гриценко.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!