Қалбларга шодлик улашиб…

Қалбларга шодлик улашиб…

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан 2018 йилнинг 30 ноябрида Тошкент вилояти Бўка туманида тадбир ташкил этилди. Унда имконияти чекланган фуқароларимизнинг кўнглини олиш, юзларига табассум улашиш мақсадида Бўка тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг совға-саломлари улашилди.

Бўка туманида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар томонидан “Баҳор” ресторанида меҳмонлар учун байрамона дастурхон тайёрланди.

Ташриф буюрганлар уларга кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрликдан мамнун эканликлари, байрамона тадбир уларда жуда яхши таассуротлар қолдирганлигини таъкидладилар ва бу тадбирни уюштиришда хизмат қилган барча мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

Manba: fitrat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!