Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати Президент мактаб-интернатларига қабул қилиш, шунингдек, номзодлардан талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни топшириш тартиби бўйича қўшимча маълумот берди.
Президент мактаб-интернатларига қабул фақат боланинг ўқиш жойи бўйича ҳудудий тамойил асосида амалга оширилади. Яъни бола Тошкент вилояти мактабида таҳсил олаётган бўлса, у фақат Тошкент вилояти ҳудудидаги Президент мактаб-интернатига ўқишга кириш ҳуқуқига эга.
Бошқа ҳудудларда, агар ҳужжатларни топшириш вақтида ушбу вилоят ҳудудида жойлашган мактабда ўқиётган бўлса, бола ушбу минтақадаги Президент мактабига ўқишга кириши мумкин. Ҳужжатлар белгиланган муддатда қабул қилинади.
Ҳужжатларни веб-сайт орқали онлайн тарзда топшириш имконияти мавжуд.
Танловда иштирок этиш учун талабгорнинг ота-онаси ёхуд қонуний вакили белгиланган муддатда қабул комиссиясига белгиланган шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
талабгор ҳужжатларни топшириш вақтида таҳсил олаётган мактабдан жорий йилги табелининг асл нусхаси ва директор томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган нусхаси.
Маълумотнома шакли тез кунда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги сайтининг ариза юбориш бўлимида жойлаштирилади. Уни юклаб олиш ва тўлдириш керак. Маълумотнома талабгор ҳужжатларни топшириш вақтида ўқиётган таълим муассасаси директорининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши шарт.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.