Лука Модрич "Милан"да қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди

A A A
Лука Модрич "Милан"да қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди

Ярим ҳимоячи Лука Модрич "Милан"га ўтишга яқин турибди. Матбуотда 39 ёшли хорватиялик душанба куни "россонерилар" билан шартнома имзолаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Модрич "Милан"да 14-рақамни олади. Ушбу рақам остида хорватиялик хавбек ўз вақтида "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилган.

Хабарингиз бор, жорий ёзда Лука Модрич ўн уч мавсумни ўтказган "Реал"ни тарк этди. Хорватиялик футболчи Мадрид жамоаси сафида 19 ва 10-рақамларда тўп тепган.

Модрич "Милан" билан бир мавсумга - келаси ёзгача шартнома имзолаши керак. Дарвоқе, "россонерилар" янги мавсумда еврокубокларда ўйнашмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!