Президент интервьюга пойабзалсиз келди

Президент интервьюга пойабзалсиз келди

Беларусь президенти Александр Лукашенко интервьюга пайпоқда келди. Видео "Беларусь 1" телеканали томонидан эълон қилинган.

"Фаррошларни ҳурмат қиламан, пойабзалсиз юраман!" — дея изоҳ берган давлат раҳбари ўз ташқи кўринишига, лифтдан журналистлар қаршисига чиқар экан.

Ушбу кадрлар Владимир Путин билан Сочида ўтказилган музокаралардан сўнг суратга олинган. Журналист Алексей Кривошеевнинг ҳикоя қилишича, у ҳам худди Беларусь президенти сингари, бутун интервьюни пойабзалсиз ўтказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!