Порох заводида портлаш: Қурбонлар бор

Порох заводида портлаш: Қурбонлар бор

Рязань областининг Шиловский районидаги Лесной посёлкасида жойлашган «Эластик» заводи ҳудудидаги порох ишлаб чиқарувчи «Разряд» корхонасида портлаш юз берди.

Турли маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 12 нафардан 16 нафаргача инсон ҳалок бўлган. ФВВ етти киши ҳалок бўлганини расман тасдиқлади. Бир киши шифохонага ётқизилган. Портлаш юз берган вақтда цехда 17 киши бўлгани айтилмоқда.

Ростехнадзор мутахассислари охирги текширув давомида корхонада қоида бузилишларини, жумладан, портловчи моддаларни сақлашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаганини аниқлаган.

Маълумот берилишича, корхона 2015 йилда арбитраж суди томонидан банкрот деб топилган ва унга нисбатан танлов эълон қилинган. Шу боис 2017 йилда бу ерда ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!