Почта жўнатмаси орасидан улкан илон чиқди

Почта жўнатмаси орасидан улкан илон чиқди

Таиландда почта етказиш хизмати ходимлари аниме ҳайкалчали жўнатмани етказиб бериш жараёнида кутилмаган ҳодисага дуч келишди. Олдиларида битта йўл бор – жўнатмани ерга ташлаб қочиш эди. Чунки ҳайкал деб олиб кетилаётган жўнатманинг ичида тирик нимадир қимирлаётгани маълум бўлди.

Қутига жўнатувчининг исм- шарифи ёзилмаган, аммо қимматбаҳо йирик ҳажмли аниме ҳайкалчасини бор эди ва устига “Эҳтиёт бўлинг! У жуда қиммат» – деб ёзилган маълумот бор эди. Ходимлардан бирининг айтишича, ҳайкалча бошқа жўнатмалар сингари кичкина картон қутига скотч ёрдамида маҳкам қилиб ўралган ҳолда бўлган. Почта хизмати ходимлари жўнатмани етказиб бериш учун саралаш пайтида улар жўнатманинг бурчагини нимадир тирнаётганига ва ўша жой бироз йиртилганига эътибор қаратишган.

Шундан сўнг почта ходимлари қутида улар ўйлаган нарса эмаслигини тушуниб етишган. Жўнатманинг ичидаги нарса нима эканлигига қизиқиб, кичик тешикча очишди ва кутилмаганда ичидан уч метрли жонли питоннинг боши пайдо бўлиб, у аста-секин асирликдан чиқа бошлади.

Почта ходимлар пайдо бўлган хавфли “меҳмон”дан даҳшатга тушиб, хонани дарҳол тарк этишди. Почта алоқаси бўлимига дарҳол қутқарув гуруҳи чақирилди. Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борди ва “чақирилмаган меҳмон”ни тутиб, хавфни бартараф қилди. Почтадаги кўнгиллилардан бири илондан қўрқмасдан бошидан ушлаб турган пайтда қутқарув ходими жонзотни сумкага солди. Сўнг илон хавфсиз жойга олиб кетилди.

Кейинчалик, почта алоқаси маъмурияти илонни ташиб ўтиш аниме фигураси ниқоби остида қилинганми ёки шунчаки тасодифан адашиш оқибатида кетиб қолганми, аниқлаш мақсадида ўзларининг кичик -терговларини ўтказганлар. Эҳтимол, жўнатувчи ҳеч ким қутини текширмайди деб умидда қутига илон солган бўлиши мумкин. Аммо, қандай бўлмасин, почта алоқаси раҳбарияти ушбу саволларнинг барчасига жавобларни ошкор қилмасликни тайинлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!