"Пахтакор" Туркманистон жамоаси билан сафарда дуранг ўйнади

"Пахтакор" Туркманистон жамоаси билан сафарда дуранг ўйнади

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босиқичининг 4-тур ўйинида "Ахал" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дастлаб мезбонларнинг голига Алибек Абдураҳмонов 81-дақиқада муаллифлик қилди. Вакилларимиздан Ҳожимат Эркинов 90+5-дақиқада мувозанатни тиклади.

68-дақиқада Одил Ҳамробеков умуман кераксиз вазиятда рақибга жуда қўпол ўйнагани сабаб тўғридан-тўғри майдондан четлатилди.

"Пахтакор" 4 очко билан гуруҳда 2-ўринда, "Ахал" ҳисобида ҳам 4 очко мавжуд. Улар 3-поғонада.

ОЧЛ, 4-тур

"Аҳал" (Туркманистон) – "Пахтакор" (Ўзбекистон) - 1:1

7 ноябрь, 2023 йил. Ашхобод. "Ашхобод" стадиони. 19:00 (Тошкент вақти)

Бош ҳакам: Муҳаммад Назми бин Насаруддин (Малайзия).

Голлар: Алибек Абдураҳмонов 81, - 1:0 (Ҳакмуҳаммет Башимов). Ҳожимат Эркинов 90+5, - 1:1 (Дилшод Саитов).

"Аҳал": 96.Раҳат Жапаров, 3.Шуҳрат Союнов, 5.Ҳакмуҳаммет Башимов, 7.Мейлис Диниев, 8.Адилбек Равшанов (18.Салим Умаров, 82), 9.Гурбан Аннаев (11.Даянч Мередов, 62), 10.Элман Тагаев, 27.Язқилич Гурбанов, 30.Алибек Абдураҳмонов, 71.Атегелди Гелдиев, 98.Довран Ҳожамаммедов.

"Пахтакор": 36.Павел Павлюченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 10.Драган Черан (19.Пшемислав Банашак, 73), 20.Ҳожимат Эркинов, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Дилшод Саитов, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Огоҳлантиришлар: Шуҳрат Союнов 33, Язқилич Гурбанов 44, Шаҳзод Азмиддинов 49.

Четлатиш: Одилжон Ҳамробеков 65.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!