Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўмни ўзлаштирди

Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўмни ўзлаштирди

Бу Паркент туман прокуратураси томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфланиши юзасидан ўтказилган текширувда аниқланди.

Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари 2019−2020 молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини 1 млрд 193 млн 205 минг сўм миқдорда бузгани, шунингдек, 1 млрд 511 млн 123 минг сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда.

«Мазкур ҳолатлар 36 нафар туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва ишга алоқадор гувоҳларнинг кўрсатмаларида баён этилган. Бундан ташқари, соҳталаштириб, нотўғри маълумотлар киритилган табеллар, штат-смета ҳужжатлари ва бошқа далиллар иш ҳужжатларига қўшилган», — дейилади Тошкент вилояти прокуратураси хабарида.

Айбланувчиларга «қамоқ», «уй қамоғи» ва «гаров» эҳтиёт чоралари қўлланилган. Прокуратура ишни судга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!