Паркент тумани ҳокимлигининг "Captiva"си юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Паркент тумани ҳокимлигининг "Captiva"си юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Куни кеча ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан «Mega Karer» МЧЖдан  "Captiva" русумли автомобиль 260 млн. сўмга сотиб олингани тўғрисида хабарлар тарқалди. Хабарда сотувчи ва сотиб олувчи мансабдор шахснинг яқин қариндошлик алоқаларига алоҳида урғу берилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам Паркент тумани ҳокимлиги Каптива автомобили харид қилган ва воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлигини тасдиқлаган.  

Юқоридаги ҳаракатларда давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўровнома юборди.  

Ҳолат юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!