Пандемияда янгича усул! “Копенгаген” футбол майдонига 10 минг одамни киритмоқчи

Пандемияда янгича усул! “Копенгаген” футбол майдонига 10 минг одамни киритмоқчи

Даниянинг "Копенгаген" футбол клуби коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар шароитида стадионга 10,5 минг кишига киришга имкон берадиган схемани ишлаб чиқди, деб хабар беради tv2.dk.

Материалда таъкидланишича, душанба кундан мамлакатда чекловларни енгиллаштириш жараёни бошланади. Дания Бош вазири Метте Фредериксен эса томошабинлар 500 кишигача ўтирадиган ўйинларга рухсат беришни таклиф қилмоқда.

“Копенгаген”, ўз навбатида, стадионни алоҳида кириш жойларига эга бўладиган ҳамда уларнинг ҳар бири 500 кишини сиғдира оладиган 21 ҳудудга ажратиш ғоясини илгари сурди.

“Биз кўп сонли томошабинларга дош бера оламиз. Аммо буни рухсатсиз амалга ошира олмаймиз. Биз аниқ режалар ишлаб чиқдик, уларни сиёсатчиларга юбордик. Ҳозирда соғлиқни сақлаш идоралари ҳамда полиция билан музокаралар олиб боряпмиз”, дейди “Копенгаген” директори Ларс Бо Йеппесен.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!