Пандемия: уч ойда дунё бўйича 150га яқин йирик компаниялар банкрот бўлди

Пандемия: уч ойда дунё бўйича 150га яқин йирик компаниялар банкрот бўлди

Коронавирус пандемияси фонида 2020 йилнинг иккинчи чорагида бутун дунёда банкротлик тўлқини юз берди. У энг кўп АҚШ ва Европадаги компанияларга таъсир қилди, дейилади Euler Hermes суғурта компанияси таҳлилида.

2020 йилнинг апрель-июнида дунё бўйича 147 та йирик компания (айланма маблағи 50 миллион евродан ортиқ бўлган) банкрот бўлган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки бараварга кўпдир.

Энг кўп банкротлик ҳолатлари АҚШ ва Европада қайд этилган – мос равишда 52та ва 64та компания.

Чакана савдо, хизмат кўрсатиш, энергетика ва автомобилсозлик соҳасида ўта оғир вазият юзага келган. Экспертлар бир компаниянинг банкрот бўлиши у билан боғлиқ яна бир нечта компаниялар ёпилишига сабаб бўлишини истисно этмаяпти. 

Таҳлилчилар шунингдек, Германия борасида хавотирли тахмин билдирган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилда бу мамлакатда 29 мингдан ортиқ маҳаллий компаниялар инқирозга учрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!