Орол муаммосини ҳал қилишда экологик таълимни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди

Орол муаммосини ҳал қилишда экологик таълимни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди

Халқаро Орол туризми ҳафталиги доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини минтақани тиклаш ва барқарор ривожлантириш муаммоларига бағишлаган етакчи мутахассис ва олимларни жамлаган “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда бир қатор хорижлик мутахассислар Орол денгизининг экологик вазиятини яхшилаш борасидаги маъруза ва тадқиқот ишларини тақдим этишди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлар” бўлими раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Нодира Мустафоева Орол денгизи фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳаракатлар 2017 йилдан сезиларли даражада кучайганини айтиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Aссамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаб, Орол денгизи фожиасини харита ёрдамида кўрсатиб берди ва денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этаётганини таъкидлади.

Нодира Мустафоева, шунингдек, 2018 йилда Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган тадбирни ҳам алоҳида қайд этди. Бундан ташқари, бошқа бир қанча тадбирлар, хусусан, 2023 йилнинг 13–17 ноябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенсияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси (CRIC 21), 2025 йилнинг 4–5 апрель кунлари ўтказилган Самарқанд Иқлим Форуми ва бошқа халқаро тадбирларда Орол муаммоси кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланди.

Конференцияда "Green University"нинг экология ва иқлим ўзгариши бўйича ўқитувчиси ҳамда илмий ходим Aнна-Шарлотта Маркомбе "Aтроф-муҳитни бошқариш бўйича таълим" тадқиқот ишини намойиш қилди. Унда Орол денгизи мисолида олиб борилган тадқиқот талабалар учун атроф-муҳитга етказилган зарарни амалда қандай ҳал қилишни тушунишга қандай ёрдам беришига эътибор қаратилди. Натижада талабалар Орол муаммоси борасида "зарар етказилишининг сабаблари", "иқтисодий жиҳатлар", "атроф-муҳитга таъсир" ва "соғлиқ билан боғлиқ муаммолар" борасидаги мавзуларни яхши ўзлаштиргани маълум бўлди.

Мазкур тадқиқот иши экологик муаммоларни ва уларнинг сабабларини чуқур ўрганиш, бевосита ва билвосита оқибатларни аниқлаш, кўп томонли ёндашувни қўллаш, барча манфаатдор томонларни рўйхатга киритиш, турли нуқтаи назарлар ва манфаатларни белгилаб олиш, мавжуд анъанавий ва фалсафий фикрлашдан воз кечиш, жорий лойиҳаларни таҳлил қилиш, келажак учун барқарор муҳокамани йўлга қўйиш, талабаларнинг Орол денгизи келажаги ҳақида қандай тасаввурда эканлигини аниқлашга имкон беради.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда "Green University"да талабаларга айнан хорижлик мутахассислар томонидан ҳам таълим берилмоқда ва бу ёшларнинг екология борасида билимлари янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон Республикаси Табиий фанлар институти катта илмий ходими Гулара Матекова Жанубий Оролбўйи ҳудудидаги Судочье кўли орнитофаунасига эътибор қаратди.

Маълумот учун, Судочье кўли ноёб қуш турларининг кўпчилиги мавжуд бўлганлиги боис 2007 йилдаёқ Ўзбекистоннинг муҳим орнитологик ҳудудлари (IBA) рўйхатига киритилган. Ҳудуд орнитофаунасида қушларнинг 240 тури мавжуд бўлиб, уларнинг 117 тури шу жойда уя қуради. Бу ерда пушти сақоқуш, жингалак сақоқуш, кичик қоравой, кичик оқ қарқара, сариқ қарқара, қошиқбурун, фламинго, вишилдоқ оққуш, бақироқ оққуш, чинқироқ ғоз, қизилтомоқ казарка, мармар чуррак, оқкўз, оқбош ўрдак, сувқийғир, оқ думли сувбургут, узундумли сувбургут, қора тасқара, дашт бўктаргиси, бургут, чўл жиқтоғи, қорабошли балиқчи каби Ўзбекистон Қизил китоби ва ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган ноёб ва йўқолиб бораётган қушларни учратиш мумкин.

Мутахассис Судочье кўллар тизими Aмударё дельтасининг энг яхши ҳолда сақланиб қолган экологик зоналардан бири бўлиб, ўз жойлашув ўрнига кўра биологик хилма-хилликни сақлаш ва қўллаб-қувватлашда асосий ўринни эгаллашини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Агар Украина 9 май куни Москвага ҳужум қилса, Россия Киевга “Орешник” қуроли билан зарба бериши мумкин

Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қодировнинг аҳволи жуда оғир: у ворис қидирмоқда

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ёмонлашаётгани республикада ҳокимият алмашинуви жараёнини фаоллаштирганини "Новая газета Европа" суриштируви маълум қилди.

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг ғалабасини эълон қилди

Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.

АПЛ. «Саутгемптон» - «Манчестер Сити». Ҳусанов бугунги баҳсда иштирок этмайди

Англия чемпионатининг 36-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Саутгемптон» клуби меҳмони бўлади.

Россия С-300/400 макетлари билан дунё кўзини алдамоқда!

Россия Қуролли Кучлари Узоқ Шарқда ҳаво мудофааси даражасини сақлаб қолгандек кўриниш учун С-300/400 зенит-ракета комплексларининг макетларини ўрнатмоқда.

"Реал"да кутилмаган қарор! Анчелотти "Барса"га қарши Арда Гюлерни асосий таркибда туширади

Мадриднинг "Реал" клуби якшанба куни Ла Лига 35-турида "Барселона" меҳмони бўлади.

Украина Ўзбекистонга санкция жорий қилди. Учта компания ва бир фуқаро “қора рўйхат”да

Эълон қилинган фармонга кўра, жами 58 нафар жисмоний ва 74 нафар юридик шахсга нисбатан чеклов чоралари қўлланилган, улардан 67 нафари Россия Қуролли кучларига ҳарбий технологиялар етказиб беришда айбланган.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Роналдунинг ўзи ва оиласи хавф остида!

Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.

Ван Дамм Путинга мурожаат қилди

Унинг мурожаати видеосини украиналик журналист Диана Панченко ўзининг Телеграм-каналида жойлаштирган.

Хотира ва қадрлаш кунида Ўзбекистон байроғи билан чиққан ёшлар руспарастлар қаршилигига учради

Ҳатто айримлар бу ҳаракатни USAID ёки “Миллий тикланиш” партияси раҳбари раҳбари Алишер Қодиров билан боғлашга уринишган.

"Мен энди Украина Путиннинг таклифига рози бўлишига шубҳаланиб қолдим"

Трамп Зеленскийни Россия билан Истанбулда музокаралар ўтказишга “дарҳол” рози бўлишга чақирди

"Барселона" - "Реал Мадрид" ўйини Эл Класико бўйича тарихий рекорд ўрнатди

Бу ҳақда Опта Спортс нашри хабар бермоқда.

“Путинни Туркияда кутаман. Шахсан.” — Зеленский музокарага тайёр!

"Қотилликларни чўзишнинг маъноси йўқ” — Зеленский Путиндан ҳал қилувчи қадам кутмоқда.

Дана Уайт: "Бу тарихдаги энг буюк жанглардан бири"

Канело ҳам, Кроуфорд ҳам жуда яхши жанг кўрсатишди

Варшавадаги савдо марказида юз берган ёнғин ортида Россия махсус хизматлари турибди — Полша бош вазири

Россия томони ҳозирча Полша махсус хизматларининг бу хулосаларига изоҳ бермади

ДХХ: Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган маҳаллий ҳамда хорижий фуқароларнинг ҳаракатлари бартараф этилди

Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади

Макроннинг поезддаги видеосига изоҳ берилди

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Макронни гиёҳванд моддалар истеъмол қилишда айблаган эди

Фарғонада тўйхоналардан бирида ёнғин чиқди

Тўйхона биносининг 100 квадрат метр майдон том қисмида ёнғин келиб чиққан

Ёнғин: Аризона "вайрон" бўлмоқда

Ёнғин сабаблари ҳали аниқланмаган

Берлинда минглаб одамлар АфДни тақиқлаш учун намойишга чиқди

Бу ҳақда Газета.ру хабар берди.

Эрон президенти АҚШ билан музокаралар зарурлигини тушунтирди

Бу ҳақда Ислом Республикаси президенти Масуд Пезешкиан Эрон ҳукуматининг Телеграм каналига таяниб баёнот берди.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Ҳамасни четлаб ўтиб Ғазога ёрдам етказиш режасини қўллаб-қувватлади

“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.

Миср ва Қатар Ҳамаснинг гаровга олинганларни озод қилиш қарорини далда берувчи деб билади

“Репорт”нинг хабар беришича , бу ҳақда Миср ташқи ишлар вазирлиги тегишли баёнот берди.

Нигерияда қуролли ҳужумлар оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда “Репорт” хабар бермоқда Agence France-Presse Қизил Хочга таяниб.

Совет космик кемаси “Космос-482” Ҳинд океанига қулаб тушди

Осиё ёки Марказий Осиё давлатлари ҳудудига тушиши тахмин қилинаётган “Космос-482” космик аппарати орбитадан чиқиб, Ҳинд океанига қулади дея хабар бермоқда Роскосмос.

Трамп АҚШДА дори-дармон нархини 30-80 фоизга камайтиришни эълон қилди

Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди, деб ёзади “Репорт ”.

Трамп Украинани Путин билан зудлик билан музокара бошлашга чақирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Украина Россиянинг тўғридан-тўғри музокара ўтказиш бўйича таклифига рози бўлиши кераклигини билдирди.

Хоразмда терговчига 25 000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Терговчи пора таклиф қилган гумондорнинг ноқонуний таклифи бўйича раҳбариятга билдирги орқали маълум қилгач хабари тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Шри-Ланкада автобус жарликка қулади, қурбонлар бор

ЙТҲда ҳалок бўлганлар шахси ҳозирча аниқланмаган.

Сурхондарёда Cobalt ни олиб қочган бола ушланди

Йигит машинани қарзи борлиги учун олиб қочгани, ушбу қарз онлайн қимордан экани, ютқазган пул суммаси 2000 доллар эканини айтган.

Россия бунга рози эмас. Ғарбга рухсат керакми ўзи?

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Украинада Европа тинчликпарвар кучларини жойлаштириш масаласига муносабат билдирди.

Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар билан қўлга тушди

Қўлга олинган яна бир гумонланувчи — электр устасининг айтишича, улар трансформатор пункти ўрнатиб бериш учун 15 минг доллар сўраган.

Туркия Истанбулда музокараларни қайта бошлаш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлади – Кремл

Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.

Исроил фаластинликларни оиласи томонидан қириб ташламоқда

Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо шаҳри жанубидаги Сабра ҳудудида Толиблар оиласи яшаган чодирга зарба берди.