Бу ёзда Озарбайжоннинг Габала шаҳри яна бир бор жаҳон мусиқаси марказига айланади. 2025 йил 24–29 июль кунлари бўлиб ўтадиган XIV Габала Халқаро Мусиқа Фестивали мусиқасеварларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этади. Фестиваль Ҳайдар Алиев жамғармаси ташаббуси ва ташкилотчилиги, шунингдек, Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги, Узeйир Ҳожибеков номидаги Боку мусиқа академияси ва “Гилан” компанияси кўмагида ўтказилади.
2009 йилдан бери ўтказиб келинаётган бу бетаъсир мусиқа байрами нафақат классик мусиқа анъаналарини асраб-авайлаб келаётган, балки дунёнинг турли бурчакларидан санъаткорлар ва ёш истеъдодларни бир саҳнада жамлайдиган халқаро маданий майдонга айланган.
Бу йилги фестивалда Озарбайжон, Лотин Америкаси, Литва ва Грузиядан таниқли ижрочилар иштирок этади. Улар томонидан тақдим этиладиган дастурда Озарбайжоннинг миллий мусиқий мероси ҳамда жаҳон мусиқа маданияти акс этади.
Озарбайжонда 2025 йилнинг “Конституция ва суверенитет йили” деб эълон қилиниши, шунингдек, озарбайжон профессионал мусиқасининг асосчиси Узeйир Ҳожибековнинг туғилганига 140 йил тўлиши бу йилги фестивалнинг маънавий ва тарихий аҳамиятини янада оширади. Фестиваль доирасида Халқ артисти Рауф Атакишиевнинг 100 йиллиги ва атоқли бастакор Васиф Адигёзаловнинг 90 йиллиги муносабати билан махсус концерт дастурлари ҳам тақдим этилади.
Габала Халқаро Мусиқа Фестивали 2025 йилнинг энг эсда қоларли воқеаларидан бири бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.