Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинадаги мажбурий сафарбарлик масаласи Брюссел кун тартибига чиқарилишини маълум қилди. Бу ҳақда Риа новости хабар берди.
Орбаннинг таъкидлашича, Будапешт Закарпатияда яшовчи венгрларни Украина Қуролли Кучларига мажбуран жалб этилишини қабул қила олмайди. Венгрия расмийлари бу масаладан Закарпатиядан чиққан бир венгр мажбурий сафарбарлик қурбони бўлганидан сўнг жиддий хавотир билдирган.
Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Украинадаги мажбурий сафарбарликни “одам овлаш”га қиёслади. Унинг айтишича, шу сабабли мажбурий сафарбарлик учун масъул бўлган уч нафар украиналик ҳарбий қўмондоннинг Венгрия ва бутун Шенген ҳудудига кириши тақиқланган.
Сомбатхей шаҳридаги сайловолди тадбирида Орбан, шунингдек, Закарпатиядаги барча венгр оилаларига фронтда ёки сафарбарлик оқибатида яқинларини йўқотганларга ёрдам кўрсатилишини ваъда қилди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Аниқланишича, Яшнобод банк филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи фуқаро Э.Н. «А.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, «Б.Б.» МЧЖга 120 минг АҚШ доллари кредит ажратилишига эришган
Қаддафий тарафдорлари кўпчиликни ташкил этувчи Бани Валиддаги катта йиғин 2011 йилдаги «Араб баҳори» қўзғолонидан кейин мамлакатда сақланиб қолаётган чуқур сиёсий бўлинмаларни яна бир бор намоён қилди. Ўша воқеалардан сўнг Ливия узоқ йиллар давомида беқарорлик ва ихтилофлар гирдобида қолиб келмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.