Оқ уй: Қўшма Штатлар Киевга ATACMS тактик ракеталарини етказиб беришда давом этади

Оқ уй: Қўшма Штатлар Киевга ATACMS тактик ракеталарини етказиб беришда давом этади

Украина Америка ёрдамининг кечикиши оқибатларини ҳис қилди, бу эса бир қатор ҳудудларни йўқотишига олиб келди. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.

"Америка ҳарбий ёрдамини Киевга ўтказиш йўқотилган вақтни қоплаш учун дарҳол бошланади", дея қўшимча қилди у.

Салливаннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Россия яқин ҳафталарда янги тактик муваффақиятларга эга бўлиши мумкинлигини тан олади.

Президент маслаҳатчиси, Байден февраль ойида Киевга катта миқдордаги ATACMS ракеталарини топширишни буюрганини эслатиб, улар март ойида топширилган ва Қўшма Штатлар Киевга ATACMS тактик ракеталарини етказиб беришда давом этишини маълум қилди.

Салливан, шунингдек, АҚШ ва Европа Россия Федерациясининг музлатилган активларидан Украина фойдасига фойдаланиш механизмини ишлаб чиқаётганини, Украинани тиклаш учун Россия активларидан фойдаланиш масаласи июнь ойида бўлиб ўтадиган G7 саммитининг марказий мавзуларидан бири бўлишини айтди.

"Украинага ёрдам бериш учун ажратилган пул 2024 йил охиригача етади", - дея хулоса қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!