«Оппенгеймер» режиссёри Кристофер Нолан рицарь унвонига сазовор бўлади

«Оппенгеймер» режиссёри Кристофер Нолан рицарь унвонига сазовор бўлади

«Оскар» мукофотини қўлга киритган «Оппенгеймер» режиссёри Кристофер Нолан рицарь унвонини олади. Унинг рафиқаси, кино продюсери Эмма Томас хоним унвонини олади.

"53 ёшли Нолан фаолиятидаги илк «Оскар» мукофотини (энг яхши режиссёр) март ойида "атом бомбасининг отаси" ҳақида суратга олинган «Оппенгеймер» биографик фильми учун қўлга киритганди. «Оппенгеймер», шунингдек, "энг яхши фильм" номинациясини ҳам олди, мавсумнинг энг совриндор киноасарига айланди", — деб ёзди канал.

Кристофер Нолан «Эсла» (2000), «Бетмен: Ибтидо» (2005), «Қора рицарь» (2008), «Ибтидо» (2010), «Интерстеллар» (2014), «Бетмен Суперменга қарши» (2016), «Дюнкерк» (2017) каби ўнлаб фильмлари билан тилга тушган.

Қўшимча қилинишича, Кристофер Ноланнинг рафиқаси Эмма Томасга леди (хоним) мақоми берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!