OpenBudget'да кетма-кет 2 маротаба ғолиб бўлган маҳалла кейинги сафар иштирок этолмайди

OpenBudget'да кетма-кет 2 маротаба ғолиб бўлган маҳалла кейинги сафар иштирок этолмайди

“Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказишнинг амалдаги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, энди кетма-кет икки мавсумда ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун кейинги икки мавсум даврида танаффус эълон қилинади.

Бу бир неча мавсум қатнашадиган барча маҳаллалар (ташкилотлар) учун тенг имкониятлар яратиш мақсадида қилинмоқда, бироқ улар олган овозлар сони аҳоли кўп бўлган маҳаллаларга нисбатан камроқ.

Янги тартиб 2025 йилнинг иккинчи мавсумидан бошлаб кучга киради.

Бундан ташқари, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш вазирлиги томонидан бюджет ташкилотлари ходимлари томонидан мажбурий овоз бериш ҳолатларини қайд этиш бўйича ишонч телефони ишга туширилмоқда.

Шунингдек, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари овоз бериш босқичи якунланиб, лойиҳалар ғолиблари аниқлангандан кейин маҳаллий бюджетдан ажратиладиган қўшимча маблағлар ҳисобидан кейинги ўринларни эгаллаган лойиҳаларни қўшимча ғолиб деб эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ғолиб бўлган ҳар бир лойиҳанинг ижроси ҳар ой ишчи комиссия томонидан жойида текширилади ва текшириш натижалари веб-сайтнинг “Мобил мониторинг” бўлимига жойлаштирилади.

Лойиҳалар барча ишлар тугалланиб, ташаббускор фуқаролар, маҳалла раиси ва фаоллардан бажарилган ишлар сифати бўйича маъқулланганидан кейингина фойдаланишга топширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!