Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа

Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталиги доирасида ўтказилган мазкур тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, ЮНИСЕФ ва ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, Республика перинатал маркази раҳбарияти, журналист ҳамда блогерлар иштирок этди.Таъкидланганидек, юртимизда гўдакларни кўкрак сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чақалоқ учун таркибида юздан зиёд шифобахш микроэлементлар жамланган, иммуноглобулинга бой она сутидан ҳам кўра мукаммалроқ озуқа йўқ. Шу боис у гўдакни турли инфекциялардан ҳимоялайди, иммунитетини мустаҳкамлайди.— Она сути болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини таъминлашда энг асосий элементлардан бири, — деди тадбирни кириш сўзи билан очган Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова. —Қолаверса, унинг оналар саломатлигини яхшилашдаги аҳамияти катта. Шу боис юртимизда 2019 йил 23 октябрда “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Унга мувофиқ, Ўзбекистонда она сути ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланган. Чунки бундай сунъий маҳсулотлар бола ўсишининг секинлашиши ва организмида микроэлементлар етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, санитария-гигиена шароитлари ва тоза ичимлик суви бўлмаган жойларда она сути ўрнини босувчи аралашмалар ўғил-қизлар ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилларига кўра, кейинги йилларда ер юзида гўдакларни она сути билан парваришлаш кўрсаткичлари тобора пасайиб бормоқда. Хусусан, бугунги кунда дунё бўйича олти ойгача бўлган болаларнинг атиги 44 фоизигина она сути билан озиқланмоқда. Ҳар икки янги туғилган чақалоқдан бири сунъий озуқа билан парваришланяпти.

Бироқ сўнгги йигирма йил ичида кўкрак сути ўрнини босувчи сунъий маҳсулотларни сотиш кўлами эса тахминан икки баравар кўпайган. Буни мутахассислар дунёда чақалоқлар учун мўлжалланган сунъий сут маҳсулотлари реклама ва маркетингига зўр берилаётгани ва ҳатто ёлғон тарғибот авж олаётгани билан изоҳламоқда.

Шу боис ЖССТ болаларни олти ойлик бўлгунига қадар фақат она сути билан парваришлашни, икки ёшга тўлгунича эса эмизишни тўхтатмаган ҳолда қўшимча овқатлар билан озиқлантиришни тавсия қилади.

Матбуот анжуманида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жоффри Ижумбага ҳам сўз берилди.

— Кўкрак сути чақалоқ иммунитетини ошириш баробарида, она ва бола ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлашга хизмат қилади, — дейди хорижлик мутахассис. — Ҳозирги тадбир айни шу масала тарғиботига бағишланган. Опа-сингилларимизнинг бу борадаги хабардорлигини оширишимиз керак. Унинг самараси — бутун жамият учун манфаатли. Биз она сути билан озиқлантиришни доимий қўллаб-қувватлашга, бу борадаги сиёсат ва дастурларни янада такомиллаштиришда барча зарур ёрдамларни кўрсатишга, бир сўз билан айтганда фаол ҳамкорликка тайёрмиз.

Тадбир давомида журналист ва блогерларнинг мавзуга доир саволларига мутахассис ҳамда экспертлар томонидан батафсил жавоб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Алишер Усмонов номзодини 103та давлат қўллаб-қувватлади

Расмий сайлов маросими 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Қибрайда юз берган отишма юзасидан расмий ахборот берилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Келаси ҳафта бошида (28-30 октябрь) кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” агентлиги 28-30 октябрь кунлари Республикамизда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Россия Украина ҳудудини «рекорд тезликда» эгаллаб олди

Россия армияси уруш бошланганидан бери Украина ҳудудларини эгаллаб олишнинг рекорд суръатига эришди.

Корея осмонида қирувчи самолётлар, дронлар...

Корея Республикаси ва АҚШ 110 га яқин самолёт, жумладан F-35 қирувчи самолётлари иштирокида «Озодлик байроғи» ҳаво машқларини ўтказмоқда.

Россия Эронни огоҳлантиргани маълум бўлди

Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.

Шимолий Корея аскарлари Курскда: биринчи қон

Украина қуролли кучлари яқинда Курск вилоятида биринчи марта Шимолий Корея аскарларига зарба берган бўлиши мумкин.

Украина фронтининг «қулаши» эълон қилинди

Билд газетасининг ҳарбий таҳлилчиси Жулиан Рёпкенинг айтишича, Донецк вилоятининг жанубидаги Украина қуролли кучларининг фронти «парчалаяпти».

Месси «Барселона»нинг класикодаги йирик ғалабасига муносабат билдирди

«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликларнинг «Реал» устидан қозонган йирик ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

Эрон армияси муваффақиятга эришганини эълон қилди

Эрон армияси қўмондонлиги Теҳрондаги ҳужумларнинг аксарияти муваффақиятли қайтарилганини маълум қилди

Мактабларда кузги таътил вақти эълон қилинди

10-ноябрдан навбатдаги чорак бошланади.

Дунёдаги энг кекса тимсоҳ — 1900-йилдан бери тирик ва 10 000 дан ортиқ наслнинг отаси билан танишинг

Нил тимсоҳлари Африканинг энг даҳшатли йиртқичларидан бири бўлиб, ўзининг улкан ҳажми, кучи ва яширинлиги билан машҳур.

Бугундан республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши кутилмоқда

Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Эрон ўраб олинмоқда

Систан ва Балужистон вилоятлари ҳамда Хуросон-Разавийда қурилиш ишлари аллақачон бошланган.

Президентдан “дух” олган Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

У Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган.

Исроил Эроннинг ракета ишлаб чиқариш марказига зарба берди

Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

"Улар ҳеч қачон ўз мамлакатларини тарк этмаган ва ҳақиқий жангларда қатнашмаган"

Маълумотларга кўра, КХДР ҳарбий хизматчилари 28 октябрдан бери Курск вилоятида.

Ижтимоий имтиёзларидан фойдаланиш учун отасининг жасадини музлатгичда сақлаган киши қўлга тушди

Бу ҳақда NYP хабар берди.

Эрон ва Исроил ўртасидаги вазият кескинлашгани ортидан Теҳрон муҳим қарор қабул қилди

Эрон ва Исроил бир неча ойдан бери ракета зарбаларини алмашишмоқда.

Украиналикларнинг қўлида рўйхатдан ўтган 1,4 миллион қурол бор

Украина Миллий полицияси аҳоли қўлида 1,4 миллион дона ўқотар қуролни рўйхатга олган. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Леонид Тимченко маълум қилди.

ЖССТ: Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари кескин ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди. Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

АҚШдаги сайлов участкаларидан бирида мачетели эркак қўлга олинди

АҚШнинг Флорида штатидаги Нептун-Бич шаҳрида президентлик сайловлари учун муддатидан олдин овоз бериш участкаси яқинида 18 ёшли ўсмир икки аёлга мачетени силкитгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Ғазо секторидаги Байт Лаҳияга берилган зарбада 93 киши ҳалок бўлган. АҚШ Ғазодаги урушни тўхтатишга чақирмоқда

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори шимолидаги беш қаватли турар-жой биносига уюштирган зарбаси натижасида камида 93 киши ҳалок бўлгани ва 40 га яқин киши бедарак йўқолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.

Ривожланган давлатлар орзуси чиппакка чиқди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Россияда ўн йилда сиёсий маҳбуслар 20 бараварга кўпайди

"Мемориал" инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги 10 йил ичида Россияда сиёсий маҳбуслар сони қарийб 20 баравар кўпайган.

“Ҳизбуллоҳ”нинг янги раҳбари қасам ичди

“Ҳизбуллоҳ” раҳбари агар Нетаняҳу ҳукумати тажовузни тўхтатмоқчи бўлса...

Володин СССР нима учун қулаганини «тушунтирди»

Володин замонавий Россияни ривожлантириш учун совет тажрибасидан энг яхши жиҳатларни ўзлаштиришга чақирди, бироқ...

Украина президенти Ғарб оммавий ахборот воситаларини махфий маълумотларни ошкор қилишда айблади

Володимир Зеленский Украина “Ғалаба режаси”нинг махфий қисмида узоқ масофали Tomahawk қанотли ракеталарини сўраганини тасдиқлади.

Россияда уруш учун пул тугай бошлади

Россия ҳукуматининг молиявий соҳадаги манёврлар учун майдони тугаб бормоқда. Ғарбда Москвага даромад олиш имконини берувчи санкциялардаги бўшлиқларни ёпиб, Украинадаги урушнинг якунланишини яқинлаштириш имконияти пайдо бўлди...

Илк нутқ: Ҳизбуллоҳнинг янги раҳбари муҳим баёнот билан чиқди

«Якуний ғалаба бизники бўлади», деди Ҳизбуллоҳнинг янги раҳбари.

“Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши 36 та ҳарбий амалиёт ўтказди

Исроил армияси “қора октябр”да 80 та фуқароси, жумладан, 64 та ҳарбий хизматчи ва полициячи, 19 та келгинди яҳудий ўлганини тасдиқлади.

Америка Хитой билан урушга тайёрланмоқда

АҚШ армияси бошқа нарсалар қатори Россия-Украина можаросини кузатиш тажрибасидан фойдаланган ҳолда Хитой билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда.

ЦАХАЛ Баалбек аҳолисини ҳудудни тарк этишга чақирди

Баалбек губернатори Башир Ходернинг айтишича, аҳолини эвакуация қилиш жараёни бошланган ва одамлар орасида ваҳима бор.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги яқин 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда

Бу ҳақда Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.

Дунёнинг 192 мамлакатида дарахт турлари йўқолиб кетиш хавфи остида — IUCN

Таъкидлаш жоизки, биринчи бор дунёдаги дарахтларнинг аксарияти IUCN Қизил рўйхатига киритилган бўлиб, баҳоланган 47 282 турдан камида 16 425 таси йўқолиб кетиш хавфи остида эканлиги маълум бўлди. Дарахтлар ҳозирда Қизил рўйхатдаги турларнинг тўртдан бир қисмини ташкил этади ва хавф остида қолган дарахтлар сони барча хавф остидаги қушлар, сутэмизувчилар, судралувчилар ва амфибиялар сонидан икки баравар кўп. Умуман олганда, дунёнинг 192 мамлакатида дарахт турлари йўқолиб кетиш хавфи остида.

Садир Жапаров беш генерални унвонидан маҳрум қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров беш нафар генерални ҳарбий унвонидан маҳрум қилди, деб ёзади 24.kg нашри.

Тожикистон президенти лайк учун одамларни таъқиб қилишни бас қилишни сўради

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги лайк ва изоҳлар учун одамларни таъқиб қилишни бас қилишни сўради. Бу ҳақда Asia-Plus нашри ўзининг Телеграм- каналида ёзмоқда.

Россия 131 нафар австралиялик фуқароларнинг киришини бутунлай ёпишга қарор қилди

Бу ҳақдаги хабар Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинди .

БМТ бош котиби: Ғазо шимолидаги аҳоли чидаб бўлмас аҳволда

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо шимолида қамалда қолган фаластинлик тинч аҳолининг аҳволини чидаб бўлмас деб атади. Бу ҳақда ташкилот раҳбари вакили Стефан Дюжаррик баёнот берди.