Британиянинг YouGov бозор тадқиқоти ва маълумотлар таҳлили компанияси тамаки чекувчилар қанча вақтини чекишга сарфлашини ҳисоблаб чиқди, деб хабар беради Bild.
Қайд этилишича, тамаки чекишга бир ҳафтада ўртача 2 соатдан ортиқ вақт кетади ва бу бир йилда 92 соатга етади (таътил ва байрамлар қўшиб ҳисобланганда).
Шундай қилиб, чекувчилар ҳар йили қўшимча «2,5 ҳафта таътил» олади. Респондентларнинг 69 фоизи иш куни давомида чекиш учун танаффус қилмайди. Сўровда иштирок этганларнинг ярмидан кўпи бундай танаффуслар иш тартибида назарда тутилган тушлик ёки дам олиш вақтлари доираси амалга оширилмаслигини тан олган.
Шу билан бирга, чекувчиларнинг аксарияти ўзларининг чекмайдиган ҳамкасблари улар қўшимча танаффус олишларидан ғазабланмасликларини маълум қилган. Ҳар беш нафар чекувчининг фақат биттаси бу борада салбий қарашларга дуч келишини билдирган.
Аввалроқ Мичиган университети олимлари ҳар қандай ёшда ҳам тамаки чекишдан воз кечиш инсон соғлиғи учун фойдали ва умрни узайтиришини аниқлаган эди. Тамаки тутуни таркибида минглаб заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, у тананинг деярли барча органларига зарар етказади ва саратоннинг кўплаб турларини, инсульт, юрак ва ўпка касалликларини келтириб чиқаради.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.