Туркияда аҳоли охирги икки ҳафтада 7 миллиард АҚШ долларига тенг қуйма олтинларни харид қилган.
Агентликнинг ёзишича энг катта бозорлардан бири ҳисобланувчи Истанбулда нархлар қимматлигига қарамай «олтин васвасаси» бошланган.
«Менимча, бу айни пайтдаги энг яхши инвестиция, шунинг учун ҳам ўз долларларимни олиб келиб, улар билан қуйма олтин харид қилдим, аслида, банкдан лираларимни ечиб олишим керак, бироқ коронавирус юқиш хавфи туфайли у ерга бора олмаяпман», — дейди Истанбул шаҳрида яшовчи Ҳасан Айхан.
Ўтган ҳафтада лиранинг долларга нисбатан қиймати рекорд даражадаги минимумга тушиб кетган. Туркия миллий банки ахборотига кўра, мамлакатда 1 АҚШ доллари нархи 7,3 Туркия лирасига тенг бўлиб турибди.
Истанбулдаги олтин сотувчи дўконлар ассосиацияси раҳбарининг ўринбосари туркларнинг азалдан бойликни ушлаб туриш учун олтиндан фойдаланишини қайд этган ҳолда, аҳолидаги олтин миқдори, тахминан, 5 минг тонна бўлиши мумкинлигини айтган.
Гранд-бозордаги сотувчилар ҳеч ким тилла буюмларни сотиш учун келмаётгани, аксинча, ҳамма олтин буюмлари ёки ёмби харид қилишга келаётганини айтмоқда.
«Мен машина ёки уйини сотиб, олтинга инвестиция сарфлаш ниятида бўлган юзлаб одамлар билан суҳбатлашдим», — дейди ушбу бозордаги савдогарлардан бири Гюнай Гюнеш.
Август бошидан бери олтиннинг нархи тарихий рекордларни янгилади. Кейинчалик долларнинг қиймати мустаҳкамалана бошлагач, мувозанат тикланди, бироқ қимматбаҳо металлнинг нархи ҳали ҳам йил бошидагидан 20 фоизга қимматроқ.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.
Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Беате Майнл-Райзингер ҳамда Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва иқлим масалалари бўйича давлат вазири вазифасини бажарувчи Анна Люрман баёнот берди.
Генри Киссинжернинг ушбу сўзлари АҚШнинг янги божларида ўз аксини топди. Америка ўзининг азалий ҳамкорлари — Япония ва Жанубий Кореяга ва НАТО давлатларига қарши улкан божлар киритди.