Россия Мудофаа вазирлиги ракета зарбаси ресторанда “ҳарбий қўмондонлар ва Ғарб инструкторлари” йиғилиши ўтказилаётган пайтда берилганини маълум қилган эди. Бироқ “Система” нашрининг аниқлашича, ўша куни ресторанда “гўзаллик индустрияси” ходимлари иштирокида форум ўтказилаётган бўлган.
France24 кўрсатган кадрларда ҳарбийлар кўринмайди. Телеканал мухбири зарба вақтида ресторанда бўлган ва жароҳат олиб шифохонага ётқизилган икки аёл билан суҳбатлашди. Улар “гўзаллик форуми”да қатнашганини тасдиқлади.
4 апрел куни Кривой Рогга уюштирилган ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, уларнинг деярли ярми болалар эди. Бундан ташқари бир неча ўнлаб одамлар жароҳатланди.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.
Бу эса сперма сифатига салбий таъсир қилади. Олимлар айтишича, агар шундай давом этса, 2045 йилга бориб соғлом сперматозоидлар деярли қолмаслиги мумкин.
Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .