Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов Италия чемпионати 31-турида “Ювентус” дарвозасига гол уриб, “Рома”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. У Римдаги баҳсда захирадан майдонга тушиб, ҳисобни тенглаштирди.
Ўйиндан сўнг ҳужумчи Dazn нашрига интервью бериб, ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Захирадан тушишимдан олдин Ранери мендан Артёмга ёрдам беришимни сўради. Иккинчи бўлим яхши бошланди, афсуски, ғалабани қўлга кирита олмадик. Яна бир гол уришимиз мумкин эди, лекин “Ювентус”га қарши бир очко ҳам ёмон эмас. Гол урганимдан хурсандман. Агар дубль қайд этганимда, янада яхши бўларди".
Шунингдек, Элдор яқинлашиб келаётган Рим дербиси ҳақида ҳам фикр билдирди:
"Дербига жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Шу пайтгача нима қилган бўлсак, худди шундай давом эттирамиз. Энг муҳими, мухлисларни хурсанд қилиб, керакли натижага эришишни истаймиз".
Маълумот учун, 31-турдан кейин “Ювентус” 56 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасидан жой олди. “Рома” 53 балл билан 7-ўринни эгаллаб турибди.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" клуби билан шартномасини узайтириш мақсадида маошини қисқартирди.
"Биз фуқаролик тўғрисидаги қонунни яна ўзгартирамиз: 3 йиллик ‘турбо-фуқароликъ энди бўлмайди. Янги тартиб бўйича фақат 5 йил яшагандан сўнг фуқаролик берилади," – деди сиёсатчи.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида оммавий тартибсизликлар тайёрлашга уринишни тўхтатди.
Ғарбий Болқон яқин келажакда харитадаги янги можаролар марказига айланиши мумкин. Кремль раҳбари Владимир Путин бу ҳудуддан ўз манфаатлари йўлида "ўйин майдони" сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.