МИБ: фермер хўжалигидан 30 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарзи ундирилди

Сардобалик фуқаро МИБ ходимларига автомашинасини шунчаки бериб қўйишни хоҳламади. Аксинча, у дарҳол 31,4 млн. сўмни нақд кўринишда тўлашни маъқул кўрди.
Гап шундаки, Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг қарздор “К.Й.” фермер хўжалигидан 37,4 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорлари ижроси бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сардоба туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг “КIA К5” русумли автомашинаси хатланди.
Натижада қимматбаҳо автоуловдан ажралишни истамаган қарздор 31,4 млн. сўм солиқ қарзини тўлиқ тўлаб берди.
Шунингдек, қарздорлик сабаб юзага келган жами 1,5 млн. сўм ижро йиғимини ҳам тўлайдиган бўлди.