Муҳаррир Жеффри Голдберг Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп жамоаси Ямандаги ҳусийларга қарши зарбаларни муҳокама қилган Signal мессенжеридаги гуруҳли чатга тасодифан қўшилган, деб ёзмоқда нашр.
Тhe Guardian манбаларига кўра, АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолцнинг iPhone'да контактлар хатолик билан сақлангани сабабли шундай ҳодиса содир бўлган.
Оқ уйда ўтказилган ички тергов натижасида аниқланишича, 2024 йил октябр ойида Голдберг Трампнинг сайловолди штабига электрон почта юборган. Бу хат ўша пайтдаги матбуот котиби Браян Ҳьюзга юборилган ва у ундаги матнни, шу жумладан Голдбергнинг телефон рақами кўрсатилган имзо қисмини, нусхалаб Майк Уолцга юборган. Тhe Guardian манбаларига кўра, Уолц Голдбергга қўнғироқ қилмаган, лекин унинг рақамини айфонида тасодифан Ҳьюз номи билан сақлаб қўйган.
Жеффри Голдберг Сигналъдаги чатдан Трамп жамоаси аъзоларининг ёзишмаларини ошкор қилгач, Майк Уолц чатни ўзи яратганини тан олган, лекин Голдбергнинг рақами қандай қилиб унда пайдо бўлганини билмаслигини айтганди.
Politico'га кўра, Трампнинг атрофидагилар Уолцни ишдан бўшатишни маслаҳат беришган. Президент эса маслаҳатчиси “катта хатога йўл қўйганини” тан олган бўлса-да, либерал ОАВ буни “ғалаба” сифатида баҳоламаслиги учун уни ишдан бўшатмасликка қарор қилган.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, 16 август оқшомида мамлакат пойтахти Тел-Авив марказида бир неча минг киши йиғилиб, ҳукуматни Ғазодаги урушни тўхтатишга ва исроиллик гаровдагиларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга чақирди.
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.