Олий даражадаги Ўзбекистон-Германия учрашувига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинади

Олий даражадаги Ўзбекистон-Германия учрашувига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинади

2018 йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Германия Ташқи ишлар федерал вазири Хайко Маас ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар чоғида бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Германия учрашувига тайёргарликнинг бориши, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Германиянинг юртимиздаги элчиси Гюнтер Оверфельд Ўзбекистон Президенти 2019 йил январь ойида ушбу мамлакатга ташриф буюришни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!