Олимлар чумолининг янги турини топишди

Олимлар чумолининг янги турини топишди

Австралиялик энтомологлар ерости чумолиларининг янги турини топди ва уни Гарри Поттер китобидаги Волдеморт шарафига Лептанилла Волдеморт деб номлашди.

Олимлар ҳашаротни Нюман шаҳри яқинида 25 метр чуқурликдан топди. Улар чўзилган оёқ-қўллари, оч сарғиш ранг ва кўзларнинг йўқлиги билан ажралиб туради.

Чумолилар сиртга кўтарилмайди ва бутун вақтини тўлиқ зулматда ўтказади. Буларнинг барчаси тадқиқотчиларга Гарри Поттер китоблари сериясидан қоронғу сеҳргар Волдемортни эслатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!