Огоҳлантириш: 25 майгача кучли ёмғир ва дўл ёғади

Огоҳлантириш: 25 майгача кучли ёмғир ва дўл ёғади

Тожикистон Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги 22 майдан 25 майгача бўлган муҳлатда об-ҳавонинг ноқулай келиши, кучли шамол ва ёмғир ёғиб сел келиши эҳтимоли туфайли мамлакатнинг айрим ҳудудларида Фавқулодда ҳолат эълон қилиб бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда.

"Zarnews.uz"нинг ёзишича, бунга Тожикистон Гидрометрология марказининг 22–25 май кунлари мамлакатнинг аксар ҳудудида кучли шамол, ёмғир, дўл ёғиши, жойларда ҳаво ҳароратининг йилнинг ушбу пайтига хос бўлмаган пастлаши ҳақидаги хулосалари сабаб бўлган.

Жумладан Гидрометрология маркази сайтида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида шамолнинг тезлиги 15/20 м/с га, айрим ҳудудларда эса шамолнинг тезлиги 24/25 м/с гача кучайиб, бўронлар бўлиши ҳақида маълумотлар берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!