Оғир атлетикачиларимиз олимпиада учун сўнгги лицензион турнирда иштирок этишади

Оғир атлетикачиларимиз олимпиада учун сўнгги лицензион турнирда иштирок этишади

31 март – 11 апрель кунлари Таиланднинг Пхукет шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.

Бу мазкур спорт турида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини қўлга киритиш мумкин бўлган энг сўнгги турнир ҳисобланади.

Эртага ушбу мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи қисми Таиландга йўл олади. Мамлакат оғир атлетика федерацияси унда қатнашадиган терма жамоа таркибини маълум қилди.

Жаҳон кубогида қатнашадиган таркибимиз:

Эркаклар:

-73 кг: Достон Ёқубов
-73 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарвар Зафаржонов
-109 кг: Акбар Жўраев
-109 кг: Шарофиддин Амриддинов

Аёллар:

-49 кг: Жамила Панфилова
-55 кг: Нигора Абдуллаева
-81 кг: Ригина Адашбаева
-87 кг: Нигора Сувонова
+87 кг: Турсуной Жабборова


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!