ОАВ: Украина аскарлари Курск вилоятидаги аёллар колониясига ҳужум қилди

ОАВ: Украина аскарлари Курск вилоятидаги аёллар колониясига ҳужум қилди

Германиянинг "Билд" нашри Украина қуролли кучлари Курск вилоятидаги аёллар ахлоқ тузатиш колониясига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, гап чегарадан 14 километр узоқликда жойлашган Малая Локня қишлоғидаги колония ҳақида кетмоқда.

Манбага кўра, Украина аскарлари Германия пиёда аскарларининг жанговар машиналари билан бинога ҳужум қилган. Колония минораси ҳам дронлар томонидан ҳужумга учраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!