ОАВ: Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов таътил вақтида вафот этди

ОАВ: Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов таътил вақтида вафот этди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов вафот этган. Бу ҳақда Евроосиё муаммоларини мониторинг қилиш маркази директори ва сиёсатчи Аслан Рубиев хабар тарқатди, дея ёзмоқда "gazeta.ru".

Рубиевнинг айтишича, бу ҳақда унга туркман бизнесменлари хабар беришган. Махсус хизмат вакилларининг айтишича, Бердимуҳаммедов дам олиш вақтида вафот этган.

Маълумот учун, президент 15 июль куни таътилга чиққан эди.

Унинг ўлими ҳақида шунингдек бошқа манбалар ҳам ёзяпти. Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг 20 июль куни ўлгани айтилмоқда.

Ҳозирча, бу ҳақда расмий маълумот чиқмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!