Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга етиб борди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга етиб борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон президенти бугун Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!