Исроил армияси Ғазода "мақсадли рейдлар" ўтказганини маълум қилди

Исроил армияси Ғазода "мақсадли рейдлар" ўтказганини маълум қилди

Исроил қўшинлари Ғазо сектори жануби ва марказида ўтказган рейд ва амалиётлар чоғида бир неча қуролли радикалларни йўқ қилди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.

"Аскарлар Ғазо секторининг жанубий ва марказий қисмларида оператив ҳаракатларни давом эттирмоқда”, — дейилади хабарда. Фаластин анклавининг жанубидаги Рафаҳ шаҳри ҳудудида ҳарбийлар "бир қанча террорчиларни йўқ қилди", "террорчилар нишонларига мақсадли рейдлар ўтказди", шунингдек, "катта миқдордаги қурол-яроғни топди", дейилади матбуот хизматининг баёнотида.

Бундан ташқари, “кун давомида қўшинлар секторнинг марказий қисмида ҳарбий хизматчиларга хавф туғдирган бир неча террорчиларни йўқ қилди”, дея қўшимча қилди департамент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!