Самарқандда ЙТҲ оқибатида 14 ёшли бола ҳалок бўлди

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 14 ёшли бола ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 14 ёшли бола ҳалок бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 1 сентябр куни соат 20:30 ларда содир бўлган.

М-39 автомобил йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисмида “ВАЗ-2107” мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган ва “Спарк”нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.

Оқибатда, “ВАЗ-2107” автомобили ҳайдовчисининг 2010 йилда туғилган фарзанди оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан жабрланувчи вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!