«Ўз уйини тарк этиш ҳақиқатан ҳам қийин. Бошқа шаҳарга бориш қўрқуви баъзан ўлим қўрқувидан ҳам каттароқ бўлиши мумкин»
Украиналик эвакуация қилинганлар «бир оз уй ҳисини» сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Покровск ва Мирноград ҳозир Украина шарқидаги фронт чизиғига яқинроқ, шаҳарлар эса бўшаб бормоқда.
«Ўз уйини тарк этиш ҳақиқатан ҳам қийин. Бошқа шаҳарга бориш қўрқуви баъзан ўлим қўрқувидан ҳам каттароқ бўлиши мумкин», дейди украиналикларга ёрдам берадиган «Оқ фаришталар» деб номланган махсус полиция бўлинмаси билан ишлайдиган Геннадий Юдин.
Россия ҳарбийлари Мйрноградга кундан-кунга яқинлашмоқда ва фронт чизиғи ҳозир шаҳардан 10 километрдан камроқ узоқликда. Мйрноград мунтазам равишда отишма остида ва бунинг натижасида шаҳар аҳолиси 47 мингдан 2000 га камайган , дейди маҳаллий ҳокимият.
Оқ фаришталар полиция бўлими одамларни зирҳли микроавтобусда шаҳар ташқарисига олиб чиқмоқда. Автомобиль ичида болалар ва катталар учун ўқ ўтказмайдиган жилетлар ва барча ўлчамдаги дубулғалар мавжуд.
«Ҳозир бу ерда деярли бирорта бола қолмаган», дейди Юдин. «Ҳали ҳам фарзандли иккита оила бор ва улар [бошқа жойдан] турар жой қидирмоқдалар, улар ўзлари кетишади».
Ҳукумат аҳолини тарк этишга мажбур қила олмайди, дея тушунтиради Юдин. Унинг ўзи туғилиб ўсган шаҳри Авдиивкани тарк этишга мажбур бўлган, шунинг учун у одамлар учун уйларини ташлаб кетиш қанчалик қийинлигини билади.
«Авдиивкани яхши мисол деб айтаман - энди у ерда на касалхона, на тез ёрдам хизмати мавжуд. Эвакуацияга ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ», - дейди Юдин. Шу тарзда у маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга кўндиради.