Ноёб турдаги 200 килограммли тошбақа Янги Зеландия қирғоғидан ўлик ҳолда топилди

Ноёб турдаги 200 килограммли тошбақа Янги Зеландия қирғоғидан ўлик ҳолда топилди

Янги Зеландияда номаълум турдаги йўқолиб кетаётган терили тошбақа (дунёдаги энг йирик денгиз тошбақалари) Пиджен кўрфази қирғоқларига чиқиб қолди. Бу ҳақда маҳаллий Stuff ахборот портали хабар бермоқда.

Ҳодиса 18 март, душанба куни Акароа шаҳарчасида содир бўлган. Маҳаллий аҳоли узунлиги тахминан 2,5 метр ва эни 1,8 метр тошбақани ўлик ҳолда топган. Унинг оғирлиги тахминий ҳисоб-китобларга кўра 200 дан 300 килограммгачадир. Судралувчи юк машинасига ортилди ва Крайстчёрчга олиб борилди.

Кейинчалик, тошбақа қолдиқларини текшириш ва ўлим сабабини аниқлаш учун Веллингтонда жойлашган Янги Зеландия Миллий музейига, Te Papa га юборилади.

Биз у нима учун ўлганини фақат тахмин қила оламиз. Бу иш билан Те Papa шуғулланади. Эҳтимол, улар жониворнинг ичидан бир қанча пластик топишар , дейди табиатни муҳофаза қилиш департаменти вакили Дерек Кокс. Унинг сўзларига кўра, унинг тажрибасида сўнгги 12 йил ичида ноёб терили тошбақанинг топилиши бу учинчи ҳолатдир. 20 март, чоршанба куни мутахассислар ҳайвоннинг танасини музлатиб қўйди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!