Ногиронлиги бор навоийлик йигит аравача ўрнига китоб беришларини сўради

Ногиронлиги бор навоийлик йигит аравача ўрнига китоб беришларини сўради

Навоий шаҳридаги Умид маҳалласида яшовчи ўн олти яшарли Жасур Бердиев фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг Наврўз байрамига совға сифатида олиб келган ногиронлик аравачаси ўрнига китоб беришларини илтимос қилди. Бу ҳақда Халқ сўзи хабарида айтилади.

Насиб этса, яқин орада ўзим оёққа туриб кетаман, дейди Жасур. Шу кунгача икки юздан ортиқ китоблардан маънавий дармон олдим. Ўқиганим сайин кучимга куч қўшилаётганини ҳис этмоқдаман.

Мутасаддилар Жасурнинг илтимосини қаноатлантириб, унга 20 та китоб ва ноутбук совға қилишди. Гуруҳ сафида хонадонга ташриф буюрган пойтахтлик шифокорлар бундай ирода билан Жасур тез орада оёққа туриб кетишига қатъий ишонч билдирдилар.

Шунингдек, мазкур гуруҳ Наврўз муносабати билан шаҳардаги Истиқлол маҳалласида истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони Роҳат Турсунованинг ҳолидан хабар олиб, унга даволаниши учун моддий ёрдам ҳамда уй бекаси келинига тикув машинаси топширишди.

Бундан ташқари шу куни яна олти нафар ногиронга тикув машинаси, 4 нафарига ногиронлик аравачаси ва 5 нафарига ошхона маиший жамламаси совға қилинди.

Шаҳардаги кўзи ожизлар мактаб-интернатининг ўз мучал тўйларини нишонлаётган беш нафар ўқувчиси эса бошдан-оёқ байрамона либос билан таъминланди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!