Ниқоб қулоқларни оғритмаслиги учун ажойиб ечим топилди

Ниқоб қулоқларни оғритмаслиги учун ажойиб ечим топилди

Карантин сабаб ҳозир бутун дунё тиббий ниқоб тақиб юришга мажбур. Аммо узлуксиз ниқоб тақиб юриш оқибатида баъзида қулоқлар ортида оғриқ пайдо бўлади.

Инстаграмдаги машҳур сартарош, блогер Оливия Смолли оғриқсиз ниқоб тақиш усули билан бўлишди. Ушбу мавзуга бағишланган ролик унинг шахсий саҳифасида эълон қилинди. Кадрда кўк тиббий ниқоб таққан, сочи чамбарак шаклида йиғилган қизга кўзингиз тушади. Ниқоб “қўллар”ини қулоқлардан тепага тортиб туриб, тўғноғич орқали сочларга маҳкамласангиз кифоя. Энди қулоқларингиз оғриқдан азият чекмайди.

Сартарошнинг ушбу “янгилиги”ни фойдаланувчилар маъқуллашган ва “Бу ҳақиқатан ҳам идеал усул!”, “Ушбу усулни бўлишганингиз учун раҳмат”, “Ёқимли ва фойдали кўринади, раҳмат!”, каби ижобий изоҳлар билдирган. Бу усулдан сиз ҳам бемалол фойдаланиб кўришингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!