Нижний Новгородда мигрантларга меҳнат патенти бериш тўхтатилди

Нижний Новгородда мигрантларга меҳнат патенти бериш тўхтатилди

2024 йил 1 октябрдан Нижний Новгород вилоятига визасиз мамлакатлардан келган хорижий фуқароларга, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига, меҳнат патентларини бериш тўхтатилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси ахборот хизмати хабар берди.

Айни дамда амал қилаётган патентлар бўйича хорижий фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишни давом этади.

Нижний Новогород мигрантларга патент беришни тақиқлаган биринчи ҳудуд бўлди. Бундан олдин алоҳида вилоятлар патент нархини ошириш ёки мигрантларга айрим соҳаларда ишлашни тақиқлаш каби чекловларини киритган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!