Тбилисидаги тунги клубларда ўтказилган махсус операция натижасида 14 киши қўлга олинди

Тбилисидаги тунги клубларда ўтказилган махсус операция натижасида 14 киши қўлга олинди

Тбилисидаги бешта тунги клубда ўтказилган махсус операция натижасида 14 киши фирибгарлик ва товламачиликда айбланиб қўлга олинди.

Бу ҳақда Грузия ички ишлар вазирлигига маълум қилди.

Қўлга олинганлар турли зўравонлик усулларини қўллаб, хориж фуқароларидан фирибгарлик йўли билан пул ундиришган, деди Жиноят полицияси марказий бошқармаси директори Теймураз Купатадзе.

Унинг сўзларига кўра, тергов жараёнида янги шахслар аниқланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!