Қўшма Штатлар барча давлатлардан Эроннинг Исроилга ҳужумини қоралашни талаб қилди
АҚШ Давлат департаменти барча давлатлардан Эроннинг Исроилга баллистик ракета ҳужумини қоралашда АҚШга қўшилишини талаб қилди.
Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер Исроилни АҚШ қўллаб-қувватлашига яна бир бор ишонтириб, «Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга» ва «Эрон бу ҳужумнинг оқибатларига дуч келиши керак»лигини такрорлади.
🗣 «Бугун мен бу оқибатлар нима эканлиги ҳақида гапирмоқчи эмасман, лекин биз исроиллик ҳамкасбларимиз билан ўз ҳаракатларимизни мувофиқлаштирган нарсалар бор. Ўйлайманки, бу ҳужумдан сўнг биз улар билан эҳтимолий жавоб чораларини мувофиқлаштирамиз», — деди у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).