Бухорода эркак $50 мингдан ортиқ пулни яширинча олиб чиқмоқчи бўлди

Бухорода эркак $50 мингдан ортиқ пулни яширинча олиб чиқмоқчи бўлди

Бухоро божхонаси маълумотига кўра, 25 сентябрь куни “Олот” чегара постида пиёда ўтган фуқаро $5 минг доллар ва 38 млн сўмни декларация қилган. Аммо қайта санашда $5 минг ўрнига $10 минг, 38 млн сўм ўрнига эса 61,5 млн. сўм эканлиги аниқланган.

Шунингдек, қўшимча $20 минг оёқ кийимида ва $10 минг чўнтагида яширилган ҳолда топилган.

Жами $50 минг ва 61,5 млн сўм вақтинча сақловга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!