Техник носозлик туфайли Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг самолёти ҳавода тўрт соатдан кўпроқ айланиб, сўнг Мексика аэропортига қайтди.
Бу ҳақда G1 ахборот портали хабар берди.
"Президентни олиб кетаётган самолёт техник носозлик туфайли 1 октябрь куни кечки пайт Мехико шаҳри аэропортига эсон-омон қайтди, натижада самолёт ортиқча ёқилғини тўкиш учун тўрт соатдан кўпроқ айланиб юришга мажбур бўлди”, — дейилади хабарда.
Бир версияга кўра, қуш самолётнинг турбинасига урилган.
Самолёт бортида 16 киши, жумладан президент, вазирлар ва экипаж бўлган. Лула да Силва сешанба куни Мексика президенти Клаудия Шейнбаумнинг инаугурация маросимида иштирок этди.
Бразилия президенти ватанга қайтиш учун заҳирадаги самолётидан фойдаланди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.